"Манчестер Юнайтед" Амрабатни сотиб олмайди
"Манчестер Юнайтед" ёзда бир мавсумга ижарага олган ярим ҳимоячи Софьян Амрабат билан доимий шартнома имзоламайдиган бўлди, дея хабар бермоқда "Sky Sports" нашри.
Маълум бўлишича, Эрик тен Хаг бу трансферни истамаяпти. Агарда клуб марокашлик футболчини ўз таркибига қўшиб олишни истаса, "Фиорентина"га 25 миллион евро тўлаши керак.
Амрабат ушбу мавсум "қизил иблислар" сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, битта ҳам голда иштирок этмади.
Фикрлар