“Манчестер Юнайтед” Англиянинг энг зўр тўпурарини катта пул билан ўзига оғдирмоқчи
“Манчестер Юнайтед” келаси мавсум олдидан таркибини моҳир тўпурар билан кучайтиришни режалаштирган.
Эрик тен Хаг ҳужум марказида “Тоттенхэм”дан кетишга тайёр турган Ҳарри Кейнни кўрмоқчи. Манчестерлик бу трансфер бўйича дастлабки қадамни ташлади.
The Sun нашрининг ёзишича, манчестерликлар 29 ёшли форвардни ўзига оғдириш учун унга катта маош ваъда қиляпти. Ҳарри Кейн ҳозир “Тоттенхэм”дан ҳафтасига 200 минг фунт оляпти. Манчестерликлар ҳужумчига ҳар ҳафта учун 300 минг фунт хизмат ҳақи ажратишга тайёр.
“Тоттенхэм” сўнгги йиллардаги асосий тўпурарини осонликча қўйиб юбормайди. Кейннинг бир йиллик шартномаси қолганига қарамай, клуб президенти Даниэль Леви харидорлардан 100 миллион евродан кўп бадал пули сўраши айтилмоқда.
Фикрлар