“Манчестер Юнайтед” аргентиналик ҳужумчи билан боғланди
“Манчестер Юнайтед” ҳужум чизиғини кучайтириш йўлларини қидиришда давом этмоқда.
“Get French Football News” нашри хабарига кўра, манкунианликлар аргентиналик футболчи Мауро Икарди орқали таркибини кучайтириш ҳақида ўйламоқда. Инглиз клуби аллақачон ҳужумчининг вакиллари билан боғланиб, трансфер борасида суҳбатлашган.
Манбага кўра, ПСЖ бош мураббийи Кристоф Галтье футболчининг кетишига қарши эмас. Икардининг ўзи ҳам Англияга кўчиб ўтиш истагини яширмаяпти.
Аввалроқ, 29 ёшли аргентиналикнинг агенти ва рафиқаси Ванда Нара “Манчестер Юнайтед” билан дастлабки музокаралар ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар