"Манчестер Юнайтед" "Арсенал" юлдузини сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» «Арсенал» тарбияланувчиси, ёш ҳимоячи Майлз Льюис-Скеллига қизиқиш билдиргани хабар қилинмоқда. The Independent нашрининг ёзишича, манкунианликлар футболчини сотиб олиш имконияти бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида «канонирлар»нинг позициясини ўрганмоқда.

Манбага кўра, «Арсенал» ҳозирча ўз академиясидан етишиб чиққан бу футболчини жамоада сақлаб қолиш тарафдори. Льюис-Скелли ўтган мавсумни юқори даражада якунлади ва УЕФА Чемпионлар лигаси финалида «Пари Сен-Жермен»га қарши баҳсни асосий таркибда бошлаб, муҳим ўрин тутди. Шу билан бирга, вазият кутилган икки трансфер — Бруно Гимарайнс ва Винисиус Жуниор келишидан сўнг ўзгариши мумкин. Агар бу битимлар амалга ошса, янги юлдузлар келиши ёш ҳимоячининг жамоадаги мақомига таъсир қилиши ва уни ўз келажагини қайта кўриб чиқишга мажбур қилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Ҳозирча «Арсенал» Льюис-Скеллини фаол равишда сотиш режалаштирилаётган футболчилар рўйхатига киритмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!