"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" футболчисини қишдаёқ сотиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Пабло Барриосга қизиқиш билдирмоқда. Манбаларга кўра, "қизил иблислар" қишки трансфер ойнасида жамоанинг марказий ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирган.
Футболчининг трансферида клуб бош мураббийи Рубен Аморим шахсан манфаатдор. Португалиялик мутахассис Барриоснинг иқтидорини юқори баҳолайди ва уни жамоанинг узоқ муддатли режалари учун муҳим фигура деб ҳисоблайди.
Пабло Барриос "Атлетико" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг "матрасчилар" билан амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда у мадридликлар сафида 27 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар