«Манчестер Юнайтед» «Барселона» ҳимоячисини кўзламоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» клуби таркибида тўп суриб келаётган ёш чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде яқин вақтларда Англия чемпионатига йўл олиши мумкин. ESPN нашрининг хабар беришича, футболчига «Манчестер Юнайтед» жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, «МЮ» Бальдени ижара асосида ўз сафига қўшиб олиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, келишув шартномасида футболчини кейинчалик тўлиқ сотиб олиш имконини берувчи махсус банд бўлиши кутилмоқда.

«Барселона» эса ўз тарбияланувчиси учун тахминий нарх белгилаб бўлган. Каталония клуби Бальдени 30–40 миллион евро атрофидаги сумма эвазига сотишга тайёр экани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!