"Манчестер Юнайтед" "Барселона" ярим ҳимоячисига бўлган қизиқишни кучайтирди

CHERY AUTO

21 ёшли Марк Касадо "Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер режаларидаги номзодлардан бирига айланди. Каталонияликлар ярим ҳимоячиси клубни тарк этишни хоҳламаса-да, "Барселона" молиявий қийинчиликлар туфайли унинг трансферини кўриб чиқиши мумкин.

Tecno

"Mundo Deportivo" нашрининг маълум қилишича, "қизил иблислар" Касадони таянч зонасида Мануэль Угартега рақобатчи сифатида кўряпти. Испаниялик футболчига шунингдек "Арсенал" ва "Челси" ҳам қизиқиш билдирган.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Унинг шартномасида 100 миллион евро миқдорида компенсацияси белгиланган. Transfermarkt портали эса Маркни 30 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!