"Манчестер Юнайтед" "Бавария" вингерини сотиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" жамоани тарк этиши кутилаётган Жейдон Санчонинг ўрнига вингер қидирмоқда. Вариантлар орасида "Бавария" вакили Серж Гнабри фаворит бўлиб турибди, дея хабар бермоқда "Fichajes" нашри. 

Айни пайтда англиялик футболчи "қизил иблислар" билан эмас. У вақтинчалик асосий жамоадан четлаштирилган. Санчонинг кейинги манзили ҳозирча ноаниқ. Миш-мишларга қараганда, у Бундеслигага йўл олиши мумкин. 

"Манчестер ЮнайтедЖейдоннинг ўрнига сотиб олиши мумкин бўлган вингерлар қаторида "Брайтон" аъзоси Коаро Митомо ҳам мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!