“Манчестер Юнайтед” бефойда қимматбаҳо ўйинчидан қутила олмаяпти
Катта умидлар билан “Манчестер Юнайтед”га олиб келинган нидерландиялик плеймейкер Донни ван де Бекнинг ишлари юришмай қолди. Манчестерликлар тўрт йил аввал уни қарийб 40 миллион еврога харид қилган эди.
Донни “Аякс”дан келганидан бери манчестерликларнинг асосий таркибига кира олмаяпти ва кейинги мавсумларни ижарада ўтказмоқда.
Футболчининг навбатдаги жамоаси – “Айнтрахт” ҳам уни сотиб олиш имкониятидан фойдаланмайдиган бўлди. Нидерландиялик ярим ҳимоячи Бундеслига клубида атиги 8 маротаба майдонга тушди, лекин ўзини кўрсата олгани йўқ.
Донни ван де Бекнинг шартномаси яна бир йил давом этади. Манчестерликлар уни 11 миллион еврога сотиб юборишга тайёр.
Фикрлар