"Манчестер Юнайтед" Бэйлни ижарага олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби ёзда "Реал" вингери Гарет Бэйлни ижарага олмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра манкуанликлар 29 ёшли уэльслик футболчининг бир йиллик ижараси учун “қироллик клуби”га 6 млн евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ мадридликлар Бэйлни сота олмаган тақдирда, ижарага бўлса ҳам бериб юборишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Бэйл жорий мавсум “Реал” сафида 40та ўйинда майдонга тушди ва 14та гол ҳамда 6та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи эса 70 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!