“Манчестер Юнайтед” бир футболчини олиш учун учинчи бор уриниб кўради

“Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар даврида ҳимоя чизиғини кучайтиришга қарор қилди. Манкунианлар “Эвертон” марказий ҳимоячиси Жаррад Брантуэйтни қўлга киритишга уриниб кўради. 

TalkSPORT нашрининг маълум қилишича, манчестерликлар ўтган ёз ҳимоячини сўраб, “Эвертон”га икки маротаба таклиф юборди. Бироқ гранд клуб таклиф қилган 50 миллион фунт атрофидаги маблағ трансфер учун камлик қилди. 

22 ёшли футболчининг ўзи фаолиятини гранд клублардан бирида давом эттиришни истаяпти. Брантуэйтга “Ливерпуль” ҳам кўз тикмоқда. Бу ҳимоячи ёзги трансферлар даврида бир неча катта клублар ўртасида талаш бўлиши кутиляпти. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!