“Манчестер Юнайтед” бирданига икки юлдузни олиб, муаммодан қутилмоқчи
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг собиқ шогидларини ўз жамоасига олиб келиш фикридан қайтгани йўқ.
Яқинда манчестерликлар “Бавария”га ҳимоячилар Маттейс де Лигт ва Нуссер Мазрауини сўраб, таклиф юборганди. Мюнхенликлар таклифни қабул қилмади.
Энди Англия гранди иккинчи таклифни тайёрлаб қўйди. Бундан ўйинчиларнинг ўзи ҳам, Мюнхен клуби раҳбарияти ҳам хабардор.
Манчестерликлар нима қилиб бўлса ҳам, нидерландиялик бош мураббий қўл остида илгари “Аякс”да зўр ўйин кўрсатган ҳар икки ҳимоячини олиб келиб, орқа чизиқдаги муаммоларни бартараф этишни режалаштирган.
Манбанинг таъкидлашича, 24 ёшли Маттейс де Лигт ҳам, 26 ёшли Нуссер Мазрауи ҳам қадрдон устозлари билан ишлаш учун “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтишга розилик берган.
Фикрлар