"Манчестер Юнайтед" "Болонья" ҳужумчиси учун 35-40 миллион евро сарфламоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби "Болонья" футболчиси Жошуа Зиркзеени сотиб олмоқчи. Ҳужумчи учун "қизил иблислар" 35-40 миллион евро сарфламоқчи экани айтилмоқда. 

"Sport1" нашрининг хабарига кўра, 22 ёшли нидерландиялик тўпурар манчестерликларнинг қишдаги асосий трансфер мақсадига айланади. Агар МЮ уни қўлга киритса, "Бавария" трансфернинг 50 фоизи миқдорида фойда кўради. Сабаби, 2022 йилнинг августида "Болонья"га Мюнхен клубидан кўчиб ўтган Зиркзеенинг шартномасида шундай банд мавжуд бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Жошуа А Серия жорий мавсумида 17 ўйинда иштирок этди ва 7 гол ҳамда 2 ассист муаллифи бўлди. Айни вақтда у болоньяликларнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!