"Манчестер Юнайтед" бошлади: Клуб қишда кимларни ўз таркибига қўшиб олмоқчи?
Мавсумни кутилганидек бошламаган "Манчестер Юнайтед" клуби қишки трансферлар ойнасида камчиликларни тўлдириш мақсадида бир нечта харидларни амалга оширишни режа қилиб қўйган. Жамоанинг асосий мақсади бу битта ҳужумчи билан шартнома имзолашдир. Шунингдек, АПЛ вакили битта ярим ҳимоячини ҳам ўз таркибига қўшиб олишни истайди.
"Бавария"да сўнгги пайтлар захирада қолиб кетаётган Шупо-Мотингнинг клуб билан тузган шартномаси ёзда тугайди. Аммо у қишнинг ўзида ҳам жамоани тарк этишга қарши эмас. Шу билан бирга, ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёр. Аммо ҳали "қизил иблислар" ҳужумчи борасида музокараларни олиб бораётгани йўқ. Шунчаки, Эрик раҳбарият томонидан кўриб чиқилаётган номлардан бири. "Бавария" ҳам уни олиб қолиш учун жиддий ҳаракат қилмаяпти. Шунингдек, немислар музокараларни бошлашга қарши эмас. Шупо-Мотингни ёзда эркин агент сифатида ўз таркибига қўшиб олишни истаётган Саудия жамоалари кўп. Аслида футболчининг режаси ҳам шартномаси ўз ниҳоясига етганидан кейин Осиё томонга йўл олиш эди.
Тимо Вернер "Лейпциг"да кам ўйин амалиётига эга бўлаётганидан норози ва янги чақирувларга тайёр. "Манчестер Юнайтед" уни ижарага олиши мумкинлиги борасида миш-мишлар тарқалмоқда. Бир пайтлар "Челси"да бироз омади келмаган ҳужумчи энди Манчестер шаҳрига йўл олиши мумкин. Аммо Шупо-Мотинг каби Вернерга ҳам таклиф билан чиқилмаган, клуби билан ҳеч қандай музокаралар бўлмаяпти. Сабаби, ҳали раҳбарият аниқ кимни олиб келишни ҳал қилгани йўқ.
Айни пайтда Бундеслигада тўпурарлик бўйича Харри Кейндан кейин 2-ўринда кетаётган Серу Гирасси нафақат "Манчестер Юнайтед"нинг балки бошқа топ клубларнинг ҳам эътиборига тушган. Уни қишнинг ўзида қўлга киритишни истайдиган жамоалар ҳам йўқ эмас. Шундай экан Гирассини сотиб олиш бироз қийин бўлади. Айни пайтда курашда "Бавария" фоворит. Мюнхен клуби футболчининг режаларидан хабардор, яъни уни қачон "Штутгард"ни тарк этмоқчилигини билади ва шунга қараб ҳаракатни бошлайди. Айрим манбалар Гирассини қишнинг ўзидаёқ гранд жамоа сафига бориб қўшилишни хоҳлашини маълум қилган. Ганалик страйкернинг товон пули 17 миллион евродир.
2022 йилда "Аталанта" "Салернтинада"дан сотиб олган ярим ҳимоячиси Эдерсон клубга яхшигина даромади келтириши мумкин. Бразилиялик футболчи учун тез орада "Манчестер Юнайтед" таклиф билан чиқиши кутилмоқда. Агарда клублар келишувга эришса, фулбекнинг ўзи Манчестерга йўл олишга тайёр. Эдерсоннинг "Transfermarket"даги нархи 27 миллион еврога баҳоланган.
"Манчестер Юнайтед" ёзги трансферлар ойнасида нисбатан фаолроқ бўлишни мақсад қилганди, лекин чиқиш эшиклари кўрсатилган футболчилар кетмаганлиги сабабли, "қизил иблислар" трансферларни амалга оширишда қийналди. Бу сафар эса вазият бошқача, яъни таркибдан жой ололмаган ўйинчилар клубни тарк этишни бошлади. Бу эса янги харидларга имкон яратади.
Фикрлар