"Манчестер Юнайтед" Бразилия терма жамоаси ҳужумчисининг трансфери борасида "Аякс"га расмий таклиф юборди

Амстердамнинг "Аякс" клуби форварди Давид Нерес "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Yahoo Esportes нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 22 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери борасида Голландия чемпионига 50 миллион евролик расмий таклиф юборишган. Бироқ, амстердамликлар уни 70 млн евродан камига сотишмоқчи эмас. Аммо, бу вазиятда МЮ УЕФАнинг молиявий фэйр-плей қоидасини бузиб қўйишидан қўрқмоқда.

Маълумот учун, Нерес ўтган мавсум “Аякс” сафида 50та ўйинда майдонга тушди ва 12та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!