"Манчестер Юнайтед" бу ҳужумчини сотиб олмайдиган бўлди
“Манчестер Юнайтед” “Болонья” ҳужумчиси Марко Арнаутович трансфери бўйича олиб борилаётган музокаралар тафсилотлари маълум бўлди.
Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, итальян клуби 33 ёшли австриялик футболчи учун 13-14 миллион евро атрофида талаб қилмоқда. “Манчестер Юнайтед” ҳужумчи сотиб олиш борасида музокара олиб борди, бироқ кейинчалик мухлисларнинг норозилиги туфайли бу фикрдан воз кечди.
"Манчестер Юнайтед" Арнаутовични сотиб олмайди, клуб музокараларга қайтишни режалаштирмаяпти.
Ўтган мавсумда Арнаутович "Болонья" сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 15 та гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйди. “Transfermarkt” портали ҳужумчини 6 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар