
"Манчестер Юнайтед" "Челси" ҳужумчисини ижарага олмоқчи
"Челси" ҳужумчиси Кристофер Нкунку мавсумнинг олган қисмини "Манчестер Юнайтед" сафида ўтказиши мумкин.
"Sky Sports"нинг маълумотларига кўра, тўлиқ трансфер амалга ошиши эҳтимолдан йироқ. "Қизил иблислар" футболчини мавсум охиригача ижарага олишни режалаштирмоқда. Аввалроқ, ОАВда "Челси" Нкунку трансфери учун тахминан 83 миллион евро талаб қилаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди.
Жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 27 ёшли ҳужумчи 18 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Кристофернинг шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Унинг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Комментарии