“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Онана бир суткида иккита ўйин ўтказади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти 14 январь куни “Тоттенхэм”га қарши бўладиган ўйин олдидан асосий дарвозабон Андре Онанани Кемерун терма жамоасига қўйиб юборишдан бош тортган эди.

Ўтказилган музокаралар натижасида томонлар бир тўхтамга келди.

Унга кўра, Онана 14 январь куни жамоасининг “Тоттенхэм”га қарши ўтказадиган учрашувида жамоа дарвозасини қўриқлайди ва ўйиндан кейин дарров терма жамоа ихтиёрига учади.

Камерун терма жамоаси Африка Миллатлари кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичида Гвиней терма жамоаси билан рақобатлашиши режалаштирилган. Бу учрашув 15 январга белгиланган.

Шу тариқа, Андре Онана 24 соат ичида кетма-кет иккита беллашувда қатнашадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!