"Манчестер Юнайтед" де Лигтга кўпроқ маош таклиф қилмоқда

Амстердамнинг "Аякс"​ клуби ҳимоячиси Маттейс де Лигт тез орада "Манчестер Юнайтед" клубига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда RAC1нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра манкуанликлар 19 ёшли голландиялик футболчига йилига 14 млн евро маош таклиф қилишмоқда. Бу эса “Барселона” ваъда қилаётгандан 40 фоизга кўпроқ деганидир. Шу боис у “қизил иблислар”нинг таклифини қабул қилиши мумкин.

Маълумот учун, де Лигт жорий мавсум “Аякс” сафида жами 55та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. У амстердамликлар сафида бу мавсум Голландия кубоги ва чемпионатида ғолиб бўлди. ЕЧЛда эса ярим финалга қадар етиб бора олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!