"Манчестер Юнайтед" Де Хеанинг келажагини ҳал қилмоқчи

Айни дамга келиб Эрик Тен Хагнинг олдида иккита йўл бор. Булар: Таркиб учун янги дарвозабон сотиб олиш, ёки Де Хеа билан шартнома муддатини узайтириш. 

"The Athletic" нашри хабар беришича, МЮ раҳбарияти тез орада испаниялик посбон билан кўришиб, унинг келажагини ҳал қилади. Де Хеанинг клуб билан амалдаги шартомаси ўз ниҳоясига етди. Унга асосий даъваогарлар Саудия Арабистонидан бўлиб турибди. 

Миш-мишларга кўра, "Манчестер Юнайтед" Онана билан музокаралар ўтказмоқда. Сабаби, "қизил иблислар" "Интер" футболчиси учун курашда ягона эмас. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!