“Манчестер Юнайтед” энди Саудиядан ўйинчи олади

  • 24 сентябрь, 06:48
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” янги мавсумни ҳам муваффақиятсиз бошлаганидан кейин таркибини янада кучайтириш бўйича иш бошлашга қарор қилди.

Tecno

Transfer News Live ва CaughtOffside каби манбаларнинг хабар беришича, манчестерликлар майдон марказини мустаҳкамлаш мақсадида “Ал-Ҳилол”да ўйнаётган Рубен Невешни трансфер қилишни мўлжаллаяпти.

Клуб мутасаддилари португалиялик футболчи Европадан кетганидан кейин ҳам Саудия Арабистони майдонларида юқори савияда ўйин намойиш қилаётганига алоҳида эътибор қаратди.

Рубен Невеш Англия Премьер-лигасида ўйнаш тажрибасига эга. Ярим ҳимоячи 2017-2023 йиллар давомида “Вулверхэмптон” шарафини ҳимоя қилган.

Transfermarkt портали экспертлари бугунги кунда 28 ёшли футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Невешнинг ўзи ҳа яна топ-лигага қайтишга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!