"Манчестер Юнайтед": Энди улар керак эмас!

“Манчестер Юнайтед” ёзда бир гуруҳ футболчилар билан хайралашади. Улар янги бош мураббий Эрик тен Хагнинг режаларига кирмаган ўйинчилардир. Кетадиганлар орасида катта маош олувчи юлдузлар ҳам бор.

Хусусан, шартномаси якунланаётган ва ўта катта маош олаётган ўйинчилардан  Поль Погба (ҳафтасига 275,000 фунт маош), Эдинсон Кавани (250,000 фунт), Хуан Мата (175,000 фунт), Неманья Матич (140,000 фунт) ва Жесси Лингард (110,000 фунт) билан янги битим тузилмайди ва улар клубни эркин агент сифатида тарк этади.

Шунингдек, Эрик тен Хаг қўллайдиган тозалаш ишлари оқибатида Антони Марсьяль (ҳафтасига 250,000 фунт маош) Эрик Байи (110,000 фунт), Дин Хендерсон (110,000 фунт) ва Фил Жонс (80,000 фунт) ҳам ўзига янги жамоа топишига тўғри келади.

Кетадиганлар ҳисобига клуб бир мавсум учун 80 миллион фунт тежаб қолиши айтилмоқда. Бу маблағ нидерландиялик мураббий олиб келадиган янги ижрочилар учун йўналтирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!