“Манчестер Юнайтед” Эрик тен Хаг ўрнига мураббий топди
Британиялик миллиардар Жим Рэтклифф “Манчестер Юнайтед”нинг 25 фоиз акцияларини сотиб олаётгани хабар қилинган эди.
Клуб хўжайинларидан бирига айланадиган Рэтклифф ҳозирги бош мураббий Эрик тен Хаг билан хайрлашиши мумкин.
Маълумотларга қараганда, янги хўжайин жамоани Грэм Поттерга топширмоқчи. Бу мутахассис “Брайтон” ва “Челси”да ишлаган эди.
The Sun нашрининг ёзишича, Рэтклиффнинг Дэйв Брейлсфорд деган яқин дўсти бор. У “Ницца”га эгалик қилувчи фонднинг спорт директори ҳисобланади. Янги хўжайинга Грэм Поттерни олиб келишни айнан у тавсия қиляпти.
Фикрлар