"Манчестер Юнайтед" етакчиси "Атлетико"га қарши ўйнамайди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш Европа Чемпионлар Лигасидан ўрин олган "Атлетико"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда "The Atletic" нашри ёзмоқда.

Брунода соғлиги билан муаммолар бор. Футболчи бор кучи билан машғулотларда иштирок этолмаяпти. Клуб Фернандеш тезроқ сафга қайтиши учун ҳамма нарса қилмоқда. Ҳозирча қачон сафга қайтиши маълум эмас. У АПЛ доирасидаги "Тоттенхэм"га қарши баҳсда ҳам жамоасига ёрдам бера олмади.

Фернандеш жорий мавсум 36 та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урган ва 14 та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!