“Манчестер Юнайтед” фанати Грилишни урди

BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” учрашувидан кейин “шаҳарликлар” юлдузи Жек Грилиш билан боғлиқ хунук воқеа юз берди.

Daily Mail нашрининг ёзишича, “Олд Траффорд” стадионининг тоннелида мезбонлар мухлисларидан бири ўз олдига Англия терма жамоаси футболчиси ҳисобланган Жек Грилишни чақирди. Ўртада тортишув чиқди ва фанат футболчининг юзига шапалоқ тортиб юборди.

Бу воқеадан олдин “Юнайтед” фанатлари рақиб фуболчиси Фил Фоден ва унинг онасини ҳақорат қилиб, турли луқмалар ташлаган эди.

Грилишга қўл кўтарган фанат 20 ёшли йигит экан ва у полиция томониан қўлга олинди. Энди муштумзўр безори Манчестер судида қилмишига жавоб беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!