Асосий мазмунга ўтиш

«Манчестер Юнайтед» Фернандешдан қутулишга қарор қилди

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

«Манчестер Юнайтед» Бруну Фернандеш билан шартномани узайтириб, мавсумдан сўнг уни трансферга қўйишни режалаштирмоқда.

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти жамоа сардори ва яримҳимоячиси Бруну Фернандешни сотиш масаласини кўриб чиқмоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, клуб португалиялик футболчи билан йўлларни ажратиш ниятида, бироқ уни эркин агент сифатида кетишига йўл қўймоқчи эмас. Шу боис «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти шартномани узайтириб, мавсум якунидан сўнг уни трансферга қўйиш вариантларини ўрганмоқда. Ҳозирги шартнома 2027 йил ёзигача амал қилади.

Жорий мавсумда Бруну Фернандеш барча мусобақалар доирасида 11 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва бир бор голли пас муаллифи бўлди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, 32 ёшли португалиялик футболчининг бозор қиймати 35 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ