“Манчестер Юнайтед” футболчилари Эрик тен Хагдан норози
“Манчестер Юнайтед” фуболчилари ўз майдонида “Манчестер Сити”га йирик ҳисобда имкониятни бой берди.
The Sun нашрининг таъкидлашича, жамоанинг айрим ўйинчилари бош мураббий Эрик тен Хаг қарорларига норозилик билдирмоқда. Хусусан, нидерландиялик мутахассис Манчестер дербисида тушунарсиз ишларга қўл урган.
Эрик тен Хаг марказий ҳимоячи ва айрим вазиятларда ўнг тарафда ўйнайдиган Виктор Линделёфни чап қанот ҳимоясига қўйган.
Бундан ташқари, жамоа сардори Бруну Фернандеш тўлиқ майдон марказида ўйнашга ихтисослашганига қарамай, португалиялик футболчидан ўнг қанот ҳужумчиси сифатида фойдаланди.
Эрик тен Хагнинг мана шундай қарорлари жамоадаги муҳитга жиддий таъсир қиляпти. Бунгача, клуб раҳбарияти нидерландиялик мураббийни ишдан бўшатиш масаласи кун тартибида эмаслигини таъкидлаган.
Фикрлар