“Манчестер Юнайтед” футболчилари Эрик тен Хагдан тезроқ қутилмоқчи
“Манчестер Юнайтед” ўйинчилари мавсум муваффақиятсиз бўлгани сабабли бош мураббий Эрик тен Хаг ишдан олинишини кутмоқда.
Daily Mail нашрининг ёзишича, клуб раҳбарияти 25 май куни Англия кубоги финалида “Манчестер Сити”га қарши бўладиган учрашувгача кескин қарорлар қабул қилмайди.
Эрик тен Хаг Нидерландиядаги самарали фаолияти туфайли 2022 йили Манчестерга таклиф этилган эди.
Бу мутахассис ўз юртида “Гоу Эхел Иглз”, “Утрехт” ва “Аякс”ни бошқарган. Орада икки мавсум “Бавария”нинг иккинчи жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаган.
Фикрлар