"Манчестер Юнайтед" футболчилари "Сити"га қарши баҳсдаги тактикадан норози
"Манчестер Юнайтед" футболчилари жамоа бош мураббийи Эрик тен Хагдан норози. "The Sun" нашри хабарига кўра, "қизил иблислар"нинг баъзи ўйинчилари "Манчестер Сити" билан ўйинда Тен Ҳагнинг қабул қилган баъзи қарорларидан жаҳли чиққан. Марказий ҳимоячи Виктор Линделёфнинг чап қанотида ҳаракат қилгани, Бруно Фернандеш эса ўнг ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнагани футболчиларни ҳайратлантирган.
Ўша беллашувда "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида “Манчестер Сити”га йирик 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Айни пайтда Эрик тен Хаг шогирдлари Англия чемпионати турнир жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда.
Фикрлар