"Манчестер Юнайтед" футболчиси клубдан кетишни истамаяпти
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Антони Марсьяль жамоасини ўзгартириш ниятида эмас. У клубда асосий таркиб учун курашишга қарор қилган.
Ҳозирда ҳужумчига "Марсель", "Фенербахче" ва Саудия Арабистонининг бир қанча клублари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ у барча таклифларни рад этгани айтиляпти.
Маълум бўлишича, Антонига янги шартнома таклиф қилиниши даргумон. Бу эса французнинг клубни эркин агент сифатида тарк этиш эҳтимоли юқорилигини англатади.
Фикрлар