"Манчестер Юнайтед" футболчиси мавсумни А Серия гранди сафида ўтказиши мумкин

  • 28 Sep 12:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андреас Перейра ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунича "Лацио"га ўтиши мумкин.

Tecno

Италиялик журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, А Серия гранди 24 ёшли бразилиялик футболчини ижарага олиш бўйича музокараларни ижобий якунлаш арафасида турибди.

Перейра 2011 йилдан буён МЮ тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2014 йилнинг августида асосий жамоада дебют қилган. Ўтган давр мобайнида “қизил иблислар” сафида жами 75 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Бундан ташқари, маълум муддат "Гранада" ва "Валенсия" клубларида ижарада ҳам ўйнади.

Comments

You must be logged in to commet!