"Манчестер Юнайтед" футболчиси ПСЖга қарши "битта кўз" билан ўйнади
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ПСЖга қарши бўлиб ўтган баҳснинг биринчи таймида битта контакт линза билан ҳаракат қилган. Бу ҳақида жамоа устози Уле-Гуннар Сульшер таъкидлаб ўтди.
"Скотт биринчи таймни битта кўз билан ўтказди. У тайм бошида контакт линзасини йўқотиб қўйди. Унинг ҳаракатлари менга маъқул бўлди", - дейди мураббий.
Маълум бўлишича, шотландиялик футболчи Неймар билан курашда линзасини тушириб қўйган ва биринчи тайм якунигача бир кўзида контакт линза билан ҳаракат қилган.
Фикрлар