«Манчестер Юнайтед» футболчиси Россия терма жамоаси тарихида энг ёш дебютантлар учлигига кирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Россия терма жамоаси BetBoom доирасидаги Буркина-Фасога қарши ўртоқлик учрашувини давом эттирмоқда. Иккинчи бўлим ўрталаридан бошлаб бош мураббий Валерий Карпин бир қатор алмашинувлар амалга оширди. Майдонга тушган футболчилар орасида 18 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи Амир Ибрагимов ҳам бор эди.
 

Бу ўйин Ибрагимов учун Россия терма жамоаси сафидаги илк баҳс сифатида тарихга кирди. Клуб даражасида у «Манчестер Юнайтед» ёшлар жамоасини ҳимоя қилади.
 

Амир Ибрагимов Россия терма жамоасида 18 ёш, 2 ой ва 3 кунлик пайтида дебют қилди. Россия миллий жамоаси тарихида ундан ҳам ёшроқ ҳолда фақат икки футболчи майдонга тушган: дарвозабон Игорь Акинфеев (18 ёш ва 20 кун) ҳамда ҳужумчи Сергей Пиняев (18 ёш ва 15 кун).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!