"Манчестер Юнайтед" Гринвудни қайтариши мумкин
"Манчестер Юнайтед" Гринвудни ортга қайтариши мумкин, дея хабар бермоқда "Topskills Sports UK".
Манбага кўра, "қизил иблислар" вакиллари Гринвуднинг қайтиши ҳақида биринчи марта "Марсель" билан боғланишди. Англияликнинг шартномасида уни 48 миллион еврога сотиб олишга имкон берувчи қўйиб юбориш банди мавжуд. Бундан ташқари, "Атлетико" ҳам Мейсонга қизиқиш билдирмоқда.
24 ёшли футболи Франция чемпионатини "ёндириб ташламоқда". Бу мавсумда Гринвуд барча мусобақаларда 27 та ўйинда қатнашиб, 20 та гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар