“Манчестер Юнайтед” Ҳарри Кейндан воз кечгани сабаби ошкор бўлди
“Тоттенхэм” тарихидаги энг зўр тўпурар Ҳарри Кейн совринли ўринлар учун курашадиган кучли жамоага ўтмоқчи. Шу боис, англиялик форвард жамоаси билан янги битим имзолашга шошилмаяпти.
Кейнга асосий даъвогар сифатида “Манчестер Юнайтед” тилга олинаётган эди. Бироқ, манчестерликлар Кейннинг трансферидан воз кечиб, бор эътиборини “Наполи” вакили Виктор Осимхен ва “Ювентус” ўйинчиси Душан Влаховичга қаратадиган бўлди.
ESPN нашрининг маълум қилишича, “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари “Тоттенхэм” президенти Даниэль Леви билан бўладиган ёқимсиз музокарага киришмаслик учун ҳам тажрибали тўпурардан юз ўгирган.
Илгари манчестерликларнинг Димитар Бербатов трансфери бўйича “Тоттенэм” билан музокарали Даниэль Левининг характери туфайли жуда қийин бўлгани айтилмоқда.
Фикрлар