“Манчестер Юнайтед” ҳеч ким кутмаган дарвозабонни олади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Валенсия” сафида ўзини кўрсата бошлаган Грузия терма жамоаси посбони Георгий Мамардашвилини трансфер қилишни режалаштирмоқда.

21 ёшли голкиперга Англиянинг бир неча клублари қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, манчестерликлар Мамардашвилини ёзда жамоани тарк этишни истаётган Дин Хендерсон ўрнига захира посбони сифатида олиб келмоқчи.

Маълумотларга қараганда, “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари футболчининг агентлари билан алоқага чиқиб, унинг талаблари ҳақида маълумот беришни сўраган.  

“Валенсия” ўз дарвозабонини осонликча қўйиб юбормоқчи эмас. Улар Мамардашвили билан янги битим тузиб, айни пайтда унинг трансферига белгиланган 20 миллион евролик бадал пулини кўтаришни истаяпти.

Ўтган йили ёзда “Валенсия”га ўтган дарвозабоннинг амалдаги битими 2024 йилнинг ёзигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!