"Манчестер Юнайтед" ҳимоя чизиғини "Боруссия Дормунд" футболчиси билан кучайтирмоқчи
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Вальдемар Антон фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Маълумотларга кўра, 29 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. "Қизил иблислар" ёзги трансферлар ойнасида уни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
Қизиғи шундаки, Вальдемар Антон Ўзбекистонда туғилган. Футболчининг ўзи ва ота-онаси рус тилида сўзлашади.
У жорий мавсумда "Боруссия" сафида 44 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урди.

Фикрлар