"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси учун мавсум тугади
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Лисандро Мартинес учун мавсум ўз ниҳоясига етди. Европа лигасининг чорак финалидан ўрин олган "Севилья"га қарши ўйинда жароҳат олган аргентиналик футболчи жамоасига қолган ўйинларда ёрдам бера олмайди, дея хабар бермоқда "The Athletic" нашри.
Лисандродан ташқари мазкур ўйинда Варан ҳам сафдан чиққан эди. Маълум бўлишича, французнинг қачон майдонга қайтиши ҳали аниқ эмас. Аммо у ҳам мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин.
"Манчестер Юнайтед" Мартинесни ўтган ёзда "Аякс"дан 57 миллион евро эвазига сотиб олган эди. У МЮ таркибида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голда иштирок этди. Шу билан биргаликда, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланиб олди. "Қизил иблислар" учун 25 ёшли футболчисиз қийин бўлиши аниқ. Клубни олдинда "Ноттингем Форест" ва "Севилья"га қарши ўйинлар кутиб турибди.
Фикрлар