“Манчестер Юнайтед” ҳужуми ҳавас қиладиган даражага етади

“Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар вақтида асосий эътиборини марказий ҳужумчи топишга қаратади.

The Athletic нашрининг ёзишича, клуб раҳбарияти уч ҳужумчидан иборат рўйхатни шакллантириб бўлган.

Биринчи навбатда, манчестерликлар Ҳарри Кейнни олиб келишга уриниб кўради. Бироқ, “Тоттенхэм” хўжайини Даниэль Леви клуб тарихидаги энг зўр тўпурарини рақиб жамоаларга ўтишига қаршилик қилмоқда.

“Манчестер Юнайтед” захира варианти сифатида “Аталанта”даги дебют мавсумида ўзини кўрсата олган Расмус Хёйлунн ва “Айнтрахт”да порлаётган Рандаль Коло-Муанини киритган.

Эрик тен Хаг жамоа келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этишини инобатга олиб, ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!