“Манчестер Юнайтед” икки юлдуздан воз кечадиган бўлди
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти таркибда жиддий ўзгаришлар қилишга тайёргарлик кўрмоқда.
Манчестерликлар катта умидлар билан “Реал”да кўплаб ютуқларни қўлга киритган Рафаэль Варан ва Каземирони олиб келган эди. Бироқ бу трансферлар кутилган даражада ўзини оқламади.
Клубнинг акцияларини сотиб олган сэр Жим Рэтклифф трансфер сиёсатини ўзгартирди. Энди янги ижрочилар учун жамоадан жой очилади.
Варан ва Каземиро энг катта маош олаётган ўйинчилардан ҳисобланади. Лекин улар олаётган пулларини оқлай олмаяпти. Ҳар икки футболчи ҳам “Реал”да кўрсатган ўйинларидан анча паст даражада тўп тепмоқда.
Манчестерликлар ёзда шартномаси тугайдиган 30 ёшли Варанга янги таклиф бермасликка қарор қилди. 32 ёшли Каземиро эса, Саудия Арабистони клубларидан бирига сотиб юборилади.
Фикрлар