"Манчестер Юнайтед" "Интер" дарвозабонини сотиб олмоқчи

"Манчесетр Юнайтед" ёзги трансферлар ойнасида "Интер" дарвозабони Андре Онанани сотиб олмоқчи, дея хабар берди инсайдер Ди Марцио. Де Хеанинг амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. У манчестерликлар билан янги битим борасида музокаралар ўтказмаяпти. 

27 ёшли посбонга "қизил иблислар"дан ташқари "Челси" ҳам қизиқмоқда. Лондон жамоаси уни қўлга киритиш учун иккала дарвозабонидан ҳам воз кечишга тайёр. 

Онана мавсум бошида "Интер" таркибига келиб қўшилди. Унинг ташрифидан кейин клубнинг асосий посбони Хандонович захира футболчисига айланиб қолди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!