“Манчестер Юнайтед” Италиядан бош мураббий олиб келадиган бўляпти

“Манчестер Юнайтед”га барқарорлик етишмаётгани туфайли клуб раҳбарияти ЭРик тан Хаг ўрнига бошқа бош мураббий олиб келиши айтилмоқда.

Таниқлик журналист Альфредо Педулла манчестерликлар “Болонья”ни муваффақиятли бошқараётган Тьяго  Моттага жиддий қизиқиш билдираётганини таъкидлаяпти.

А Сериянинг ўртамиёна жамоаларидан бўлган “Болонья” бу мавсум кучли тўртликда бормоқда ва Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасига даъвогарлик қиляпти.

Мотта футболчилик даврда “Барселона”, “Интер” ва ПСЖда кўплаб ютуқларни қўлга киритган.

2019 йили мураббийлик фаолиятини бошлаб, “Женоа”, “Специя” каби жамоаларни бошқарган ва 2022 йили “Болонья”ни қабул қилиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!