"Манчестер Юнайтед" Италиядан ҳимоячи олиб келмоқчи
Туриннинг "Ювентус" клуби марказий ҳимоячиси Пьер Калулу фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Хабарларга кўра, "қизил иблислар" "Ювентус" ҳимоячиси Пьер Калулунинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бундан ташқари, футболчи учун "Астон Вилла" ва "Тоттенхэм" клублари ҳам кураш олиб бориши кутилмоқда. Туринликлар франциялик футболчи трансферидан 35-40 миллион евро ишлаб олишни режалаштиряпти. Футболчининг "Трансфермаркт"даги нархи 28 миллион евро қилиб белгиланган.
Маълумот учун, футболчи "кекса синора" сафида жорий мавсумда 28та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол ва 4та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.



Фикрлар