“Манчестер Юнайтед” катта трансферларга қўл уради
Аввалги мавқеини тиклашга ҳаракат қилаётган “Манчестер Юнайтед” ёзда таркибини тубдан ўзгартиради.
Бош мураббий Эрик тен Хаг ҳозирги футболчиларнинг катта қисми билан хайрлашиши ҳақида маълумотлар тобора кўпайиб бормоқда.
Шу билан бирга клуб мутасаддилари келаси мавсум олдидан олиб келинадиган янги ижрочилар рўйхатини шакллантирмоқда.
Manchester Evening News нашрининг ёзишича, манчестерликлар “Байер”дан Жереми Фримпонгни трансфер қилиб, ҳимоянинг ўнг қанотини айнан мана шу футболчига топширмоқчи. Шунингдек, уларга кўп гол ура оладиган марказий ҳимоячи керак. Ҳозирча, асосий номзод сифатида “Тоттенхэм”дан кетишга тайёр турган Ҳарри Кейн тилга олинмоқда.
Бундан ташқари, мураббийлар штаби клуб раҳбариятидан майдон марказини ушлаб тура оладиган ёш, бақувват ва тезкор ярим ҳимоячи олиб келишни сўраяпти.
Фикрлар