“Манчестер Юнайтед” Каземиродан воз кечишга қарор қилди
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Каземиро январдан жамоани тарк этиши кутилмоқда.
Маълумотларга қараганда, бразилиялик футболчи Саудия Арабистони клубларидан бўлаётган таклифларни ўрганиб чиқмоқда ва тез орада Осиёга кўчиб ўтишга тайёр.
TeamTalk нашри “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти январда уни 50 миллион фунтга сотиб юбормоқчи. Каземиронинг ўзи трансфер ёзда амалга ошишини истаяпти.
Каземиро 2022 йилнинг ёзида “Реал”дан трансфер қилинган эди. Тажрибали ўйинчи яқинда манчестерликларни танлаб хато қилганини тан олди.
Каземиро ҳозирга қадар манчестерликлар таркибида жами 63 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 та гол ва еттита ассист ёздирди.
Фикрлар