“Манчестер Юнайтед” керакли футболчини топди

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари ёзги трансферлар даврида таркибни кучайтириш мақсадида жамоага ёрдам бера оладиган ижрочиларни қидиришда давом этмоқда.

Mirror нашрига кўра, манчестерликлар назарига “Эвертон” марказий ҳимоячиси Жеррэд Брэнтуэйт тушган. 21 ёшли футболчи “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг ва клубнинг селекция бўлими мутахассислари эътиборини тортган.

Клуб хўжайинлари жамоада бош мураббий ўзгарган тақдирда ҳам Брэнуэйтни трансферини амалга ошириш фикрида қатъий туради. Улар бундан кейин асосий эътиборни жамоага узоқ йиллар давомида ёрдам бера оладиган ёш футболчиларга қаратади.

Брэнтуэйт “Эвертон”да 2020 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Клуб билан 2027 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга футболчи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Истеъдодли ҳимоячига “Реал” ва “Арсенал” каби гранд клублардан ҳам жиддий қизиқиш бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!