"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Люк Шоу жамоанинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси ким эканини айтди.

"Харри Магуайр ажойиб ҳаракат қилди, аммо мен Аарон Уан-Биссакани эсдан чиқара олмайман. Менинг фикримча, айнан у жорий мавсумда жамоанинг энг барқарор ўйин кўрсатган футболчиси бўлди. Унинг фақатгина битта хатосини эслайман - “Уотфорд”га қарши ўйинда пенальти ура олмагани”, - дейди Шоу.

22 ёшли Уан-Биссака жорий мавсум МЮ сафида 34 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голга ассистентлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)