"Манчестер Юнайтед" Кобби Майну бўйича қарор қабул қилди!

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Кобби Майну жорий мавсумда унчалик кўп ўйин вақтига эга бўлаётгани йўқ. Шунга қарамай, 20 ёшли футболчи жамоа бош мураббийи Рубен Аморимнинг узоқ муддатли режаларида қолмоқда. Клубда Майну келажакда сезиларли ўсишга эришади, деган ишонч бор.

Tecno

"Sky Sports" нашрининг маълумотларига кўра, "Манчестер Юнайтед" Майнуни қишки трансфер ойнасида фақат жуда манфаатли таклиф тушган тақдирдагина сотишга тайёр бўлади. Қайд этилишича, ярим ҳимоячига Англия Премьер-лигасининг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо уларнинг барчаси ҳам уни тўлиқ трансфер қилиш имкониятига эга эмас.

Kobbie Mainoo of Manchester United during the Premier League match between Manchester United and Bournemouth at Old Trafford on December 15, 2025 in...

2025/2026 йилги мавсумда Кобби Майну "қизил иблислар" сафида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!