“Манчестер Юнайтед” курашдан чиқди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Бавария” ҳимоячиси Бенжамин Павар учун курашдан чиқди.

Клуб мутасаддилари франциялик футболчининг агентларига боғланиб, Паварнинг трансфери бўйича ишларни тўхтатганини маълум қилган.

Маълумотларга қараганда, манчестерликларнинг Павар трансферидан воз кечишига жамоа ҳимоячиси Ҳарри Маугайрга харидор чиқмагани сабаб бўлган.

Энди Бенжемин Павар “Интер”га ўтадиган бўляпии. 27 ёшли футболчи миланликлар билан келишувга эришган.

“Интер” тажрибали ҳимоячи учун Бундеслига чемпионига 30 миллион евродан ортиқ бадал пули тўлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!