“Манчестер Юнайтед” кутилмаганда Карло Анчелоттига таклиф юборди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ҳозирги бош мураббий Эрик тен Хаг ишидан қониқмаётган кўринади.

Madrid Xtra нашрининг маълум қилишича, манчестерликлар “Реал” билан шартномаси ёзда тугайдиган Карло Анчелоттига таклиф юборди.

Нидерландиялик мутахассис ўтган мавсумда жамоага Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини олиб берган бўлса-да, айни пайтда “Манчестер Юнайтед” ўзини кўрсата олмаяпти. Жамоанинг Англия Премьер-лигасида ҳам, Европа Чемпионлар лигасида ҳам иши юришмаяпти.

Карло Анчелотти эса барқарор натижа кўрсатадиган мураббий ҳисобланади. Италиялик мутахассис 2021 йилдан бери “Реал” билан Испания чемпионати, мамлакат кубоги ва Суперкубоги, Европа Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!